Журналистлар учун медиа-тур: янги ўқув йилига тараддуд

Юртимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар ўғил-қизларнинг мустақил ва соғлом дунёқарашга эга, интеллектуал салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Сирдарё вилоятида ўтказилган медиа-тур ушбу мавзуга бағишланди.

Медиа-тур иштирокчилари Гулистон шаҳридаги 12-, 21-мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти билан танишди. Мазкур муассасаларда давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган “Билимдон” дастури бўйича шароитлар яратилиб, белгиланган тартибда таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда. Мазкур медиа-турда журналистлар Сирдарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида болаларни қисқа муддатли мактаб таълимига тайёрлаш тажрибаси билан яқиндан таништирилди.

Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларга биноан болаларни мактабга тайёрлашда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу медиа-тур давомида мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Унга кўра 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул қилиниши режалаштирилган 16 мингдан зиёд ўқувчининг қарийб беш минги мактабгача таълим муассасаларидаги тўлиқ тайёрлов гуруҳига қамраб олинган. Яна шунча қисми қисқа муддатли гуруҳларга жалб этилган. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятининг йўлга қўйилиши 21 минг 468 нафар болани мактабгача таълимга қамраб олиш имконини берди.

Бугунги кунда болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида, мактабгача таълим муассасаларида турли тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда республикадаги мактабгача таълим муассасалари қошида 42 минг 608 нафар болани қамраб олган 1 минг 775 та қисқа муддатли, 3 минг 188 та мактаб қошидаги саводхонлик гуруҳлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан республикамизнинг 13 та ҳудудида (Тошкент шаҳридан ташқари) мактабгача таълим муассасаларидаги бўш гуруҳлар ҳисобидан 1 минг 220 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур гуруҳларда педагогика коллежи битирувчиларининг педагогик фаолият юритиши таъминланиши алоҳида аҳамиятга эга.

– Мактабгача таълим муассасаларида бола шахсини шакллантиришга йўналтирилган ишлар тегишли ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган вазифаларга мувофиқ олиб борилмоқда, – дейди Сирдарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Улуғбек Мамарасулов. – Хусусан, қисқа муддатли гуруҳларнинг ташкил этилиши биринчи синфга борадиган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Яна ўқинг:  СПОРТСЕВАР БУВИЖОНЛАР

Қисқа муддатли гуруҳларга жалб этилган тарбиячиларнинг билим ва кўникмасини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилиб, қайта тайёрланган тарбиячиларга махсус сертификатлар топширилмоқда. Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларидаги мактабгача таълим йўналиши бўйича ташкил этилган методика уюшмаларида қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти юзасидан семинарлар ўтказилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ёш авлодни соғлом, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида чет тилларини ўргатиш, спорт ва бадиий йўналишдаги тўгараклар ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ҳозирги кунда республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида 4 минг 853 та инглиз, 79 та немис, 19 та француз тиллари, 1 минг 952 та бадиий гимнастика, 1 минг 313 та шахмат ва шашка бошқа тўгараклар ташкил этилгани қувонарли ҳол.

Давлат талабларининг бажарилишида, энг аввало, мактабгача таълим муассасаларида болалар учун яратилган қулай шарт-шароит муҳим аҳамиятга эга. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия олиб, умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига келган болалар оиладан келган тенгдошларига нисбатан ақлий, ижодий қобилияти ҳамда мулоқотга киришиш лаёқати жиҳатидан юқори кўрсатгичга эга бўлишади.

SHU O‘RINDA

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 февралдаги 15-сонли баёнига кўра қишлоқ жойларда мактабга тайёрлашни яхшилашга йўналтирилган мактабгача таълим муассасалари тизимини янада ривожлантириш бўйича 2015-2020 йилларда 300 та мактабгача таьлим муассасалари тўлиқ таъмирланиши режалаштирилган.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: