ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлашда Хотин-қизлар қўмиталарининг ўрни ва истиқболли ҳамкорлик” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Унда депутатлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин қизлар қўмитаси раислари, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолиятини ижтимоий шериклик муносабатлари асосида олиб боради. Масалан, қўмита ташаббуси ва ҳамкор ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида маҳаллаларда “бандлик, саломатлик, оилага кириш, жиноятчилик профилактикаси, таълим-тарбия секторлари” ташкил этилган. Бу албатта аҳоли, айниқса, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар 5 боб ҳамда 30 моддадан иборат ушбу ҳуқуқий ҳужжатда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иш билан таъминлаш, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини асраш ва шу орқали баркамол ҳамда соғлом авлодни шакллантириш, оналик ва болаликни, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича бир қатор масалалар акс этганлигини таъкидлади.

Ушбу давра суҳбати “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти, Қўмита тизимида ҳамкорлик мезонларини белгилашдаги роли, шунингдек, қонун моҳиятини асосли, содда ва халқчил тарғиб этишда эътибор қаратиладиган жиҳатларни янада аниқ белгилаб олишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  ДОНОРЛИК – БЕҒАРАЗ ҲАЁТБАХШ КУЧ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: