ФИДОЙИ АЁЛЛАР ТАНЛОВИ

Тошкентда “Йил аёли – 2012” анъанавий миллий танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, кучли, аниқ ва манзилли ижтимоий ҳимоялаш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидандир. Мустаҳкам оила йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди.

“Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”, “Меҳр нури” жамғармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга хотин-қизларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимларини ошириш, манфаатларини ҳимоялаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. 2007 йилдан буён анъанавий ўтказилаётган “Йил аёли” танловидан кўзланган асосий мақсад ҳам опа-сингилларимизнинг жамият, оила, фарзанд тарбиясидаги масъулиятини янада кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларга қўшаётган ҳиссасини қадрлаш ва фаоллигини янада оширишдан иборат.

Бу йилги танловнинг дастлабки босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик соҳаларида самарали меҳнат қилаётган 30 минг нафардан ортиқ аёл иштирок этди. Якуний босқич ғолибини аниқлашда уларнинг билим ва дунёқараши, оилага, фарзанд тарбиясига ёндашуви, ташаббускорлиги, изланувчанлиги, фаол ва фидойилиги каби жиҳатларга эътибор қаратилди.

Мазкур танлов якунига кўра Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Элдорбек Аброржон Луқмонович” фермер хўжалиги раҳбари Насиба Нурова ғолиб деб топилди ва “Матиз” автомашинаси билан тақдирланди.

– Ватан, аёл, оила, комил фарзандлар бир-бирини тўлдирувчи, ўзаро уйғун тушунчалардир, – дейди Насиба Нурова. – Мамлакатимизда оналар, оилани муқаддас билиш, эъзозлаш ибратли қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборни кундалик ҳаётимиз, тинч ва фаровон оиламизда, фарзандларимиз саломатлиги ва камолотида ҳамиша ҳис этиб яшаяпмиз.

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда энг яхши бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: