JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN (2012/50)

Қорақалпоғистон Республикаси: Жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Нукус шаҳри “Манғит” чойхонасида 210 нафар ногирон болаларга байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди. Болажонларга ҳар хил совғалар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Бухоро вилояти: Жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Бухоро шаҳар 28803-ҳарбий қисм, Бухоро шаҳар ҳарбий комендатураси ҳамда шаҳар ҳарбий прокуратураси ходимларинингоилалари ўртасида соғлиқни сақлаш ходимлари билан ҳамкорликда “Соғлом оилани шакллантириш”, “Ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган ногирон болалар туғилишининг олдини олиш”га қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилди ва буклетлар тарқатилди.

Жиззах вилояти: Жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Зарбдор туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Умидли дунё” шиори остида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Жами 200 нафар иштирокчи қатнашган ушбу мусобақалар ғолиб ва иштирокчиларига санитария-гигиена воситалари хайрия сифатида тарқатилди.

Наманган вилояти: Жамғарманинг минтақавий филиали томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” шиори остида Навоий вилояти Ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказида тикланиш курсини ўтаётган 10 нафар ногиронларга жамғарма томонидан эсдалик совғалари берилди.

Сурхондарё вилояти: Жамғарма минтақавий филиали Тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари мутахассислари томонидан ногиронларни маънавий, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда ногиронларга алоҳида эътибор қаратилди. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур дори-дармонлар билан таъминланди.

Аббосжон Эргашев,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Дераза ортидаги дунё

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: