ЭНГ НАМУНАЛИ МАСЛАҲАТЧИ

Пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг иш фаолияти, кенг омма, ёшлар, оилалар, хотин-қизлар билан ишлашга доир билим ва маҳорати, кўпчиликка ижобий таъсир кўрсатиши, миллий қонунчилигимиз, мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёнини аҳоли онгига етказа олиш қобилияти атрофлича ўрганилди. Танлов жараёнида маслаҳатчиларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимлари, турли мураккаб ҳаётий вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш салоҳиятига ҳам баҳо берилди.

Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Марҳамат Мақсудова кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида биринчи ўринга муносиб топилиб, мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ҳамда совриндорларига диплом ва совғалар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон мўъжизалари – ўқувчилар нигоҳида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: