Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони матбуотда эълон қилинди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалаларга ечим топилади. Хусусан:

Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилиш давомида фуқаролардан 4,4 мингта таклиф ва шарҳ келиб тушди, улардан Давлат дастурини такомиллаштиришда фойдаланилди.

Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Эндиликда, фармон эълон қилинган кундан бошлаб тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари мумкин.

вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга олишга оид таъқиқ бекор қилинади. Ушбу норма фуқароларга мамлакатимизнинг исталган ҳудудида, айниқса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга жойлашишда ҳеч қандай чекловларсиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради. Истиқболли кадрлар қаерда доимий ёки вақтинча прописка қилингани, турар жойи бўйича ҳисобда турганидан қатъи назар, пойтахт минтақасида меҳнат қила оладилар. Ўз навбатида, иш берувчилар вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобдан ўтмаган фуқароларни ишга олганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.

Давлат дастури доирасида 37 та қонун (Сайлов кодекси, “Давлат хизмати тўғрисида”, “Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”, “Фан тўғрисида”, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш, 142 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳамда турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та амалий чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлат функциялари ва ваколатларининг амалдаги марказлашган тизимига барҳам берилади. Бундан пировард мақсад – ҳокимлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини оширишни амалда таъминлаш имконини берадиган реал ваколатларга эга бўлишига эришиш.

Банклар ва банк фаолиятига доир қонунчилик тубдан қайта кўриб чиқилиб, соҳада “рақамли банкинг”, “интернет-банкинг” ва бошқа замонавий технологиялар татбиқ этилади.

Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини соддалаштириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Яна ўқинг:  Президент янги қарорни имзолади

Туризм соҳасини ривожлантириш, кириш туризми ва ички туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш, сайёҳлар учун маъмурий ва виза билан боғлиқ тартиботларни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган. Ҳудудлар кесимида “истеъмол саватчаси”ни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш мўлжалланмоқда.

Тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади. Соғлиқни сақлаш соҳасига “ақлли тиббиёт” тизими, инновацион технологияларни жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.

Аҳоли, айниқса, ёш оилаларнинг арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2018 йилда бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2баробар оширилади. Бу мақсадлар учун 5 триллион 286 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш учун чекка ҳудудларда 2000 километр оптик толали алоқа линиялари тортиш, интернет тезлигини 2,5 баробар ошириш ва 4 мингдан зиёд мобиль алоқа таянч станцияларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, бундай фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Диний маърифат тизими қайта кўриб чиқилиб, бу борада аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлиги кучайтирилади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: