ТАФАККУРИ ЮКСАК АВЛОД

мамлакат қуч-қудратини таъминлайди

Айни кунларда ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ва бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида барча ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёзги дам олиш масканлари, мактабларда кундузги оромгоҳлар ташкил этилган. Бу уларнинг нафақат соғлом бўлишига, балки ақлан теъран фикрлашлари учун ҳам замин ҳозирлайди.

Олий ўқув масканларида эса абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланиш арафасида. Уларнинг ўз келажаги сари тинимсиз ҳаракат қилаётганини кўриб юртнинг эртаси истиқболли эканига гувоҳ бўламиз. Ёшларга яратилаётган бундайин имкониятларнинг барчаси кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгилаб қўйилган.

Сир эмас, жамият ижтимоий тараққиётининг янги босқичга кўтарилишида энг муҳим жиҳат мутахассислар масаласи ҳисобланади. Чунки, идора этишнинг янги муносабатлари, механизми ва усуллари ҳар доим такомиллашиб, ўзига яраша мураккаблашиб боради. Ана шундай шароитда кадрлар сиёсати янада муҳим аҳамият касб этиб, жамият олдида турган энг долзарб вазифалардан бирига айланади. Буни ҳар жиҳатдан пухта, оқилона ҳал этиш ҳар қандай давлатнинг энг зарурий ва масъулиятли вазифаларидан биридир.

1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрда “Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги фармони мамлакатда кадрлар сиёсатини кенг кўламда амалга оширишда ташланган катта қадам саналади.

Ушбу дастурни қабул қилишдан асосий мақсад, энг аввало, таълим соҳасини ислоҳ қилиш, таълим тизимини энг ривожланган демократик давлатлар қаторига кўтариш асосида кадрларни баркамол инсон, теран фикрловчи шахслар қилиб тарбиялашдан иборат. Ана шу мақсаддан келиб чиқиб, улкан вазифалар ҳал этилиши кўзда тутилган бўлиб, уларни босқичма-босқич рўёбга чиқариш белгиланди.

Унга кўра узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилади. Бу таълим турлари ўз ичига мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртларидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларини қамраб олади.

Узлуксиз таълим ижодкорлар, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун шарт-шароит яратади. Бу ҳақда ўйлаганда, таълимнинг қуйи бўғини – мактаб ҳақида сўз юритмасликнинг иложи йўқ. Эксперт-таҳлилчиларнинг фикрича, айни пайтда кўп мамлакатларда мактаб тизимининг даврдан орқада қолаётгани ушбу бўғинни ислоҳ қилиш заруратини туғдирмоқда. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли ҳозир етакчи мамлакатларда мактабларни экстенсив ривожлантириш ўзини оқлаётганини кўрсатади. Таълим соҳасини чуқур ислоҳ қилиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда барча бўғиндаги ўқув юртларини тубдан қайта қуриш амалга оширилмоқда. Агар яқин вақтларгача кадрлар асосан Тошкент ва Самарқандда тайёрланган бўлса, эндиликда ҳар бир вилоятда фан ва таълим марказлари ташкил қилинмоқда.

Яна ўқинг:  КАРДИОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАР

Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини яратиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш мақсадида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурини ҳаётга изчил татбиқ этиш ишлари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган.

Одил ВОҲИДОВ,

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: