Тошкентда 4 балли зилзила сезилди
Бугун, 3 май куни соат 9:48да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси 4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишди. Зилзила Фарғона водийсида ҳам кузатилган.
Зилзиланинг эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган бўлиб, марказда зилзила кучи 5,7 баллни ташкил этган.
Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этади.