Президент стипендияси учун тест синовлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзод талабаларнинг билим даражаларини аниқлаш бўйича тест синовлари жорий йилнинг 26 сентябрь куни бўлиб ўтди ва тест натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилди, деб хабар қилди ДТМ матбуот-хизмати.

«Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг жорий йил 15 сентябрдаги қўшма қарори ҳамда Давлат тест марказининг 19 сентябрдаги буйруғи асосида ўтказилди.

Қайд этиш керак, тест синовларига жами 107 та талабгор жалб қилинди», дейилган хабарда.

Яна ўқинг:  Болалар спорти: эҳтиёж, эътибор, эътироф

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: