Спорт хабарлари (2015-21)

ТАЭКВОНДО

Россиянинг Челябинск шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақа якунига кўра 1 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

Мазкур чемпионатда 140 дан зиёд давлатдан энг кучли таэквондочилар совринли ўринлар ва 2016 йили Бразилияда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколари учун беллашди.

Нуфузли мусобақанинг вазни 87 килограммдан оғир бўлган таэквондочилар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин барча рақибларидан устун келиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Яна бир тажрибали спортчимиз Жасур Бойқўзиев кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Жаҳон чемпионатининг 74 килограммгача бўлган таэквондочилар ўртасидаги баҳсларида Никита Рафалович ҳам кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Жанубий Корея терма жамоасига насиб қилган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринга Эрон ва Туркия терма жамоалари муносиб деб топилди.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

Қозоғистонда ташкил этилган халқаро турнирда юртимиз полвонлари иккитадан кумуш ва бронза медалга сазовор бўлди.

Вазни 71 килограммгача бўлган курашчилар ўртасида Данила Морозов ва вазни 80 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Бесики Солдадзе иккинчи ўринга лойиқ топилди. Икром Иброҳимов ва Мўминжон Абдуллаев эса ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ўқитувчи ва талабалар фаоллиги – инновацияларни жорий қилиш кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: