Юртимиз бўйлаб анъанавий “Китоб байрами” ўтказилади

25-27 май кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий республика “Китоб байрами” ташкил этилмоқда.

Тадбир доирасида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимоти, ношир ва муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” концерт дастури бўлиб ўтади.

26 майда “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Яна ўқинг:  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: