“Ёшлик баҳори”да халқаро наволар

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари республика кўрик-фестивали бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган тўқсонга яқин ёш опера ижрочиси иштирок этмоқда.

Мазкур кўрик-фестивалдан кўзланган асосий мақсад ёш опера ижрочиларини аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва ижодини рағбатлантириш, шунингдек, ўсиб келаётган авлод ўртасида миллий ва жаҳон маданий меросини оммалаштиришдан иборатдир. Мазкур лойиҳа ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, уларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шароитларни яратиш, опера санъатига иштиёқи баланд йигит-қизларнинг ўз ижод қирраларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратишга йўналтирилган.

“Ёшлик баҳори” кўрик-фестивали доирасидаги ижодий танловда 18-32 ёшдаги опера ижрочилари иштирок этади.

Кўрик-фестиваль ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги гала-концерт 15 май куни бўлиб ўтади.

Ч.ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  “БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: