Бахт-саодат манбаи

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Халқаро оила куни муносабати билан “Оилам – бахту саодатим манбаи” мавзуида видеомулоқот ўтказилди.

Мазкур тадбирда маҳаллаларда ташкил этилган “Оилага кириш”, “Саломатлик”, “Жиноятчилик профилактикаси”, “Таълим ва тарбия”, “Бандлик” каби жамоатчилик секторларининг биринчи чоракдаги фаолияти ҳақида сўз борди. Мазкур секторларнинг тўрт ойлик фаолияти давомида 2 миллионга яқин оила ўрганилганлиги ҳамда 20 мингдан ортиқ оилада турли низоларнинг олди олингани қайд этилди. Шунингдек, ҳамкорликдаги ишлар натижасида 50 мингдан зиёд аёл иш билан банд этилиб, 314,3 млрд сўм кредит маблағлари эвазига даромад манбалари яратилгани таъкидланди.

Мазкур мулоқотда масъул ташкилотлар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар аъзолари ҳам иштирок этиб, ҳомий ташкилотларнинг мурувват ёрдамларини қабул қилиб олдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  ЖАМFАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-23)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: