Талабалар билимлар беллашувида

Тошкент давлат юридик университетида инглиз тили фани бўйича талабалар республика фан олимпиадасининг якуний босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган билимлар беллашувида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан сараланган энг иқтидорли талабалар инглиз тили бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди.

Инглиз тилини мукаммал биладиган навқирон авлод вакиллари сафи кенгаяётгани ушбу фан олимпиадасида яққол намоён бўлди.

Ушбу лойиҳа доирасида талабаларнинг Темурийлар тарихи давлат музейига ташрифи ҳам уюштирилди. Улар темурийлар тарихига оид маълумотларни инглиз тилида тинглашди.

Икки кун давом этган олимпиадада Тошкент давлат юридик университети талабалари ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жамоаси иккинчи, Тошкент давлат техника университети вакиллари учинчи ўринни эгаллади.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Беминнат ёрдам бермоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: