САРХИЛ САБЗАВОТДАН АЖОЙИБ ТУҲФА
Зарур маҳсулотлар: 2 дона бодринг, 2 дона помидор, 150 гр. қайнатилган гўшт, 1 дона оқ пиёз, 1-2 дона саримсоқпиёз, 3 дона тухум, 100 гр. пишлоқ, майонез ёки сметана таъбга кўра шивит, петрушка, туз, мурч.
Тайёрланиши: Мазкур салатнинг тайёрланиш жараёни: бодринг ва помидорни сомонча шаклида тўғраб оламиз. Ярим ой шаклида тўғралган пиёзни қайноқ сувда ювиб, майдаланган саримсоқпиёзни пиёз билан аралаштириб идишга соламиз. Қайнатилган гўшт ва тухумни тўртбурчак шаклда тўғраб масаллиқларга қўшамиз. Тайёр бўлган масаллиқларга майонез ва қирғичдан ўтказилган пишлоқни солиб яхшилаб аралаштирамиз. Қарабсизки, қувватбахш, сархил салат тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Бегойим