BEBIONIC-3 ПРОТЕЗ ҚЎЛЛАРИ

Ҳаётда турли хил бахтсиз ҳодисалар туфайли тана аъзоларига шикаст етиб уларни сунъий яъни, протез билан алмаштирганлиги тўғрисида кўп эшитганмиз. Сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасидаги ривожланишлар натижасида тананинг протез аъзолари худди ҳақиқийдек вазифаларни бажаришга мўлжаллаб ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ўз-ўзидан беморларга қўшимча қулайликларни яратмоқда. Бугун ана шундай протез қўлларнинг янги авлоди, аниқроғи, bebionic-3 ҳақида тўхталамиз.

Bebionic-3 асаб тизими ва мушаклардан келган сигналлар орқали ишлайди. Ҳар бир бармоққа ўрнатилган бир неча функциялар протез қўлнинг мукаммал ишлашига ёрдам беради. Бошқа протез қўллардан фарқли ўлароқ, bebionic-3га қон босимини ўлчаш хусусияти ҳам киритилган. Бундан ташқари мазкур “қўл” қаттиқ ва юмшоқ буюмларни ҳам бир хилда ушлашга мўлжалланган.

Мазкур қурилма ёзиш, компьютерда ишлаш, қурилиш анжомларидан фойдаланиш ва ҳаттоки ип боғлашда ҳудди ҳақиқий қўлдек ишлайди.

Яна ўқинг:  Баланд бўйли одамларда вена томирининг тўсилиб қолиш хавфи юқори бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: