Отам хотирасига бағишлов

Отам Толибжон Аҳмедов машъум қатағон сиёсатининг қурбонига айланиб Сибирга сургун қилинган. Тўхтовсиз азоб-уқубатларни бошидан ўтказган. Ватандан узоқда бошидан кечирган қийинчиликларини бизга кўп ҳикоя қилиб берарди. Бугунги осойишта замоннинг қадрига етишни уқтирарди.

Отам айтар эди эй, она қизим,

Курашсанг курашгин ҳақиқат учун.

Ҳақиқат юзага чиқади сизиб,

Кўрсатар экан бас, токим вақт кучин.

Отишга ҳам ҳукм қилишган мени,

Бу халқнинг душмани, кетсин изсиз деб.

Биз байроқ қилгандик ишончимизни,

Озод, ҳур кунларга эришамиз деб.

Унутмасман асло ёшлик кезларим,

Баданни тешарди ўрмон музлари.

Йўқдан бор қилгандик Воркута шаҳрин,

У ерда бор минглаб ўзбек излари.

Ҳақиқат даҳшатли бўлади баъзан,

Сибир қамоқлари, фожели макон.

Мартаба йўқ эди қулликдан бошқа,

Ягона илинжим ҳақиқат – имкон!

Отам айтар эди эй, она қизим,

Курашсанг курашгин ҳақиқат учун.

Ҳақиқат юзага чиқади сизиб,

Кўрсатар экан бас, токим вақт кучин.

Сорахон АХМЕДОВА

Яна ўқинг:  ЛОЙИҲАЛАР АМАЛДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: