ЭКОЛОГИК НОУТБУК
Сўнгги пайтларда кашфиётчилар томонидан яратилаётган экологик тоза, қулай ва ноодатий ихтиролар кишиларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда. Кореялик дизайнерлар – Хайрим Ким ва Сунг Бак томонидан ишлаб чиқарилган ғаройиб ноутбук фикримизга мисол бўла олади.
Мазкур ноутбук қуёш энергияси орқали қувватлантирилади. Бу энергия эса ўз навбатида, сувдан олинади. Ноутбукнинг қувват олиш жараёни ҳам ноодатий тарзда амалга оширилади. Дисплей ва сенсорли клавиатурадан иборат ноутбукни ишлатиб бўлгач, найча шаклида ўралади ва сув тўлдирилган стаканга солиб қўйилади. Найча ўз навбатида сувни ютади ва бу орқали ноутбук қувват олади. Мазкур қурилма қувват олиш жараёнида у ҳавога ўзидан кислород ажратиб чиқаради.