ФАХРИЙ ПОЛВОНЛАР БЕЛЛАШДИ

Жиззахда 60 ёшдан ошган спорт фахрийлари ўртасида кураш, белбоғли кураш, Турон яккакураши ва ўзбек жанг санъати бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

“Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика миллий спорт турларини ривожлантириш маркази, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан юз нафарга яқин фахрий спортчи иштирок этди.

Мусобақанинг очилиш маросимида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришда спорт-соғломлаштириш тадбирлари ҳам кўзда тутилгани муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Кураш бўйича жиззахлик Машраб Норматов, сурхондарёлик Эшпўлат Абдувоҳидов, Чоршанби Тўраев, Қўлдош Худойқулов, Абдулла Саидов каби фахрий спортчилар ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Белбоғли курашда Жиззах вилоятидан Машраб Норматов, Сирдарё вилоятидан Бердиқул Шоимов, Андижон вилоятидан Сотимбой Эргашев, Сурхондарё вилоятидан Қўлдош Худойқулов, Наманган вилоятидан Бахтиёр Юсуфбеков ғолибликни қўлга киритди. Мусобақа низомига кўра, Турон яккакураши ва ўзбек жанг санъати бўйича ҳар бир вилоят жамоаси кўргазмали чиқишлар орқали ўз маҳоратини намойиш этди.

Ғолиблар ва фаол иштирок этган фахрий спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

И.ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар (2015–36)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: