ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲИ МАКТАБГА ШАЙ

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 5-умумтаълим муассасасида мактабга тайёрлов гуруҳларининг ўқув дастурларини тугатиши муносабати билан ҳисобот тадбири ташкил этилди.

“Сенга сўзим бор мактаб, қучоғингга ол, мактаб!” деб номланган мазкур кечада тарбияланувчилар давлат рамзлари ва мадҳиямизнинг мазмун-моҳиятини шарҳлаб бердилар, йил фаслларини таърифладилар. Шунингдек, математик сонлар ўйинлар орқали намойиш этилди.

Болажонлар устозлари ўргатган халқ мақолларидан намуналар келтиришди. Лутфия Сиддиқова раҳбарлик қилаётган 26 нафар гуруҳ тарбияланувчиси ўтган давр мобайнида нафақат ёзишни, ҳатто инглиз тилида ҳам бийрон гипиришни ўрганаётганларини саҳна кўринишлари орқали акс эттирдилар.

Зубайда МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Бағри обод сайлгоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: