ИНСОН ҚАДРИ ЮКСАК БУ ЮРТДА


Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан марҳум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

XI боб, 39-модда.


Саховат ва кўмак, меҳр-оқибат каби тушунчалар ҳар бир миллатга хос фазилат. Айниқса, ўзбек хонадонида, маҳалла-кўйларда, йиғилиш ва тадбирларда, кенгфеъллик, самимий муносабат яхшилик ва сахийлик каби бу фазилатлар миллатимиз қон-қонига нечоғли сингиб кетганининг гувоҳи бўласиз. Саховат дунёни тутиб тургувчи олий фазилат. Саҳий инсонлар бор экан, кемтик кўнгиллар ҳамиша мамнун ва ободдир. Миллатимизга хос бағрикенглик ва саховат, ижтимоий ҳимоя ҳар йили эълон қилинадиган давлат дастурларида аксини топмоқда.

Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи фуқароларнинг муҳим ижтимоий ҳуқуқлардан бири бўлиб, бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддаси асосида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра ҳар ким кексайганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси моҳиятан шахснинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган. Шу мақсадда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичларидаёқ Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос тамойилларидан бири бўлмиш аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялашга киришилди.

Фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиб бериш уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган ижтимоий — иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш орқали руёбга чиқарилади.

Айни вақтда, инсoн ҳуқуқлaри бўйичa миллий институтлaр (Oмбудсмaн, Инсoн ҳуқуқлaри бўйичa миллий мaркaз) вa тaшкилoтлaр (“Ижтимoий фикр” жaмoaтчилик мaркaзи, Aмaлдaги қoнун ҳужжaтлaри мoнитoринги институти), нoдaвлaт-нoтижoрaт тaшкилoтлaрининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун, “Нoдaвлaт-нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлиятининг кaфoлaтлaри тўғрисидa”ги Қонун, “Жaмoaт фoндлaри тўғрисидa”ги Қонун, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбeкистoндa фуқaрoлик жaмияти институтлaри ривoжлaнишигa кўмaклaшиш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги Қaрoрлари қабул қилинган.

Умуман олганда, мамлакатимизда кечаётган жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли кун сайин ортиб бораётир. Уларнинг фаолиятини кучайтириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётидаги иштирокини янада ошириш бўйича қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада юртимизда нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг эркин ривожланишини таъминлайдиган қонунчилик базаси ҳамда ҳуқуқий-норматив база яратилгани қувонарли ҳолдир. Зотан, Президентимиз И. Каримов ўринли равишда бу борада шундай таъкидлаганлар “Бозор механизмларини жорий этишдан олдин инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилмоғи лозим. Давлат ўз аҳолисини ҳимоя қила олган тақдирдагина, инсонпарвар ҳисобланади”.

Яна ўқинг:  СИНФ КУТУБХОНАЛАРИ: ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини янада шакллантиради

Дилафрўз ЭШОНХОНОВА,

Тошкент Қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи тарих фани катта ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: