“ЎЗГАЧА” ПАЛОВ

Керакли маҳсулотлар: 450 гр. гўшт, 200 гр. гуруч, 100 гр. консерваланган кўк нўхат, 80 гр. томат, 1 бош пиёз, 2 бўлакдан сарисмоқпиёз ва нон, 1 дона тухум, 1 та булғор қалампири, ярим чой қошиқ ялпиз, ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Гўшт, пиёз, саримсоқпиёз ва нонни гўштқиймалагичдан ўтказинг. Туз, ялпиз, мурч ва тухум солиб, яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган қиймадан думалоқ шакллар ясаб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг. 2. Гуручни ҳам озгина қовуриб унга 1 стакан сув, томат ва таъбга кўра туз қўшиб, ўртача оловда қайнатинг. 3. Гуруч пишгач, консерваланган кўк нўхат ва майдаланган булғор қалампири солинг. Кейин қиймали “шар”чаларни солиб, бироз сув ҳам қўшинг-да, қозон қопқоғини ёпинг. 10 дақиқа димлагангач, овқатни ликопларга сузишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Кулгу-шифо (2015/16)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: