“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

Шифокор мижозни обдон текшириб беморга савол берди:

– Хўш, сизни нима безовта қиляпти?

– Бемаъни SMSлар, – жавоб берди бемор…

Унчалик кулгили бўлмаган ушбу латифани, рости, ўзим тўқидим. Бунга ҳозиргина қўл телефонимга жаранг солиб “Beeline” уяли алоқа компаниясидан келган қисқа хабар сабаб бўлди. Жумладан, унда шундай келтирилади: “Айрилиқ ҳақида романтик шеърлар олиш учун – HS, ёки севгилингиз билан хайрлашиш ҳақида шеърлар – SG… фалон рақамга юборинг”.

Сир эмаски, бугун дунёда оилалар ажримлари сонининг тобора ортиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Халқимизда эса азалдан оилага муқаддас ришта сифатида қаралади ва қадрланади. Озод ва обод юртимизда йигит-қизларни оилага тайёрлаш, никоҳ остонасида турган ёшларни оилани муқаддас ошён сифатида қадрлашга ўргатиш, ажримларнинг олдини олиш борасида жадал олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳам фикримизнинг тасдиғидир. Хусусан, тиббиёт муассасалари ва фуқаролар йиғинларида ёш оналар мактаблари ташкил этилиб фаолият олиб бормоқда. ФҲДЁ ходимлари, шифокорлар, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари томонидан турли семинар ва суҳбатлар уюштирилмоқда. Мақсад ягона, ёшларнинг никоҳ ва оилага масъулиятини кучайтириш, аҳил ва мустаҳкам оилалар сонини янада оширишдан иборат. Мамлакатимизда бу борада эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда миллионлаб абоненти бор алоқа компаниясининг юқоридаги каби “SMS”ларини қандай изоҳлаш мумкин?..

СОҒЛОМЖОН

Яна ўқинг:  Баҳодир лаҳзалар этади давом

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: