Она ва бола саломатлиги ОАВ нигоҳида
Пойтахт “Бизнес маркази”да Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида журналистлар учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
Шу билан бир қаторда ОАВ вакиллари фаоллигини ошириш мақсадида “Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш” мавзусида танлов эълон қилинди.
ОАВ ходимлари учун ўтказилган семинар машғулотида мазкур танлов мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча берилди. Жумладан, журналистларга “Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва парваришлаш бўйича тиббий ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш”, “Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида, хусусан қишлоқ врачлик пунктларида тиббий хизмат кўрсатиш”, “Оилада ва жамиятда она ва бола саломатлиги муҳофазаси” мавзуларини ёритиш таклиф этилди.
М.ХЎЖАМУРОДОВА