ОДИЛ АҲМЕДОВ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ!

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Краснодар” клуби расмий сайтида мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

1 минг 600 нафар мухлис иштирок этган сўровномада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов – 22 фоиз овоз билан жамоанинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ундан кейинги ўринларни Маурисио Перейра, Андрей Диканлар эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, бу Одил Аҳмедовнинг иккинчи бор шундай натижага эришиши бўлиб, Махачқалъанинг “Анжи” клубида тўп сурган вақтларида 2011-2012 йилги мавсум якунларига жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Oбодлик кўнгилдан бошланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: