СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ – САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ

Тошкентда 7 апрель – “Жаҳон саломатлик куни”га бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари билан ҳамкорлигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва уни таъминлашда самарали ҳамкорлик масаласи” мавзусида конференция ташкил этилди.

Фойдали ва хавфсиз озиқ-овқат инсон саломатлиги учун ғоят муҳимдир. Хавфли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳазм аъзолари, репродуктив саломатлик ва ривожланиш борасида муаммоларни келтириб чиқариши, юқумли ва онкологик касалликларга олиб келиши мумкин.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Чунончи, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги секторлари, транспорт корхоналари, озиқ-овқат саноати ва умумий овқатланиш соҳасининг яқин ҳамкорлиги самарасида барча озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминланмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизими шакллантирилгани ва соҳага оид мустаҳкам меъёрий қонунчилик базаси яратилганини таъкидлади.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Соғлом ўсгин, болажон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: