ОИЛА ВА САЛОМАТЛИК

Мазкур анжуманда мамлакатимиздаги чет эл элчихоналари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, ЎзР ФА иқтисодиёт институти ва БМТнинг аҳолишунослик фонди (UNFPA) ходим ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Анжуманда мустақиллик йилларида ҳукумат томонидан оила институтларини ривожлантиришга қаратилган фармон, қарор ва фармойишларнинг амалдаги ифодаси, оиланинг демографик ривожланиши, аҳолини репродуктив саломатлиги ва соғлом фарзандни вояга етказишда бугунги кунда оила олдига қўйилган вазифаларни таҳлил қилиш, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий шерикчилигини такомиллаштириш орқали республикада ёш оилаларнинг ижтимоий-демографик жараёнларини барқарорлаштириш, ёшларни соғлом оила қуришга тайёрлашнинг оптимал йўлларини топиш, оилада аёлларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги бурч ва масъулиятини кучайтириш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Юқоридаги мавзулар юзасидан оилани ижтимоий-маънавий жиҳатдан ривожлантириш, ёшларни оилапарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар терроризмга қарши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: