ЭЗГУ АМАЛ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Бола кўнгли мисоли гулга ухшайди. Уни асраб-авайлашга барча бирдек масъул. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 37-жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бор бўлган болалар ва ўсмирлар мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам болажонларни кўнглига бир олам завқ-шавқ улашди.

Ушбу “Гўзаллик ва нафосат байрами”да П.Баровский номидаги Тиббиёт коллежи ўқувчилари ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети талабалари иштирок этишди. Болажонлар томонидан ижро этилган қизиқарли саҳна кўринишлари, қувноқ рақслар, қўшиқ ва шеърлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади. Ушбу таълим масканида айни вақтда 253 нафар имконияти чекланган ўқувчилар таълим олади. Мактаб директори Шаҳноза Абдуллаева бошчилигида болалар спортини ривожлантириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга катта эътибор берилган. 2012 йилдан бошлаб П.Баровский номидаги Тиббиёт коллежи мазкур илм даргоҳи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ушбу ҳамкорликдан мақсад ишлаб чиқариш амалиётида махсус таълим муассасининг фаолиятини ўрганиш асносида имконияти чекланган болалар учун махсус фанларни ўқитиш жараёнларида ўқувчиларни эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш жараёнининг самарадорлигини оширишдан иборат.

Бугунги байрам шукуҳи, болажонларнинг юзу кўзидаги қувонч ҳислари барчани тўлқинлантириб юборди. Тадбир сўнгида тиббиёт коллежи ўқувчилари болажонларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Дилфуза МУСАЕВА,

П.Баровский номидаги Тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  “ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: