Фасл таомлари

Халқимизда байрамлар кўп. Барчасининг ўзига хос бетакрор жиҳатлари мавжуд. Яқинлашиб келаётган Наврўзи олам эса улар ичида алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, шарқона янги йил сифатида нишонланадиган мазкур байрам аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган, истиқлол шарофати билан яна ўз қадрини топган миллий қадриятларимиздан биридир. Айниқса, ҳалим ва сумалак сингари байрам таомларининг таъми ўзгача. Биз қуйида Наврўз дастурхонига баъзи таомларни тавсия қиламиз. Шубҳасиз у ҳам кайфиятингизни кўтаради, ҳам меҳмонларингизни лол қолдиради.

АЖОЙИБ ЛАВАШ

Бугунги кунда вақтни тежаш мақсадида магазин пештахталарида ярим тайёр маҳсулотларни топиш мушкул эмас, албатта. Шулардан бири лаваш хамири ҳисобланади. Наврўз байрами арафасида баҳор дастурхонига лаваш хамири ҳамда турли кўкатлардан ажойиб витаминларга бой таом тайёрланг.

Тайёрланиши: Бунинг учун пишган товуқ гўшти ва кўкатларни майда тўғраб идишга солинг унга қаймоқ, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва бир дона тухумни солиб яхшилаб аралаштиринг. Тайёр масаллиқни 15Х15см қилиб кесилган лаваш хамири орасига солиб сарёғда устини қизартириб қовуриб олинг.

Зарур масаллиқлар: икки дона лаваш хамири, 200 гр қайнатилган товуқ гўшти, 5 ош қошиқ ёғли сметана ёки қаймоқ, 100 гр. пишлоқ, кўкатлар, 1 дона тухум, сарёғ, таъбга кўра туз.

КАРТОШКАЛИ РУЛЕТ

Тайёрланиши: Қирғичдан чиқарилган картошкага ун, тухум, туз, мурч ва сметана солиб яхшилаб аралаштириб картошкали хамир тайёрлайсиз. Сўнгра товада қизиб турган озгина ёғга солиб ингичка қилиб икки тарафини худди лавашдек қизартириб пишириб олинг.

Зарур масаллиқлар: Қийма, пиёз, зираворлар аралаштирилиб юқоридаги картошкали лаваш ўртасига солинади ва рулет шаклида ўраб фольга қоғози солинган газ печи патнисига терилади. Энди рулетлар устидан сметана суриб, қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилади ва унинг усти яна яхшилаб фольга қоғози билан ёпилиб 180 даража ҳароратда 20 дақиқа давомида пишириб олинади. Кейин рулет устидаги фольга қоғози олиниб 200 даражали ҳароратдаги газ печида яна 10-15 дақиқада пишириб олинади. Таом помидор, саримсоқпиёз ва кўкатлар аралаштириб тайёрланган соус билан дастурхонга тортилади.

Рулет учун олтита каттароқ картошка, иккита тухум, икки ош қошиқ ун, уч ош қошиқ сметана, ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз, мурч зарур бўлади.

Яна ўқинг:  Кайфиятимизни кўтариш учун 10 маслаҳат

Рулет ичига солинадиган масаллиқлар: товуқ гўштидан 300 гр. қийма, бир дона майда тўғралган кичикроқ пиёз, ярим боғ петрушка, бир бўлак саримсоқпиёз, қалампир, туз, сметана, пишлоқ, ярим пиёла сув.

МАВСУМ САЛАТИ

Бу салатни ҳар бир фаслда пишадиган сабзавот ва кўкатлар билан тайёрлаш мумкин. Масалан, баҳор мавсумида сабзи, карам, помидор, редиска, кўкатлар ва булғор қалампирини сомонча шаклида тўғрайсиз, лимон шарбати, таъбга кўра туз, салат ёғи қуйиб аралаштиргач унга яна маринадланган маккажўхори донлари қўшилади. Помидордан “карвин” услубида безак учун атиргул ясалади. Ўртача катталикдаги ликопчага тайёр бўлган салатимизни қошиқ билан жойлаштириб, атрофига атиргулларни жойлаймиз.

Зарур масаллиқлар: Сабзи, карам, помидор, маринадланган маккажўхори донлари, редиска, кўкатлар, қалампир, лимон, таъбга кўра туз, салат ёғи.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: