НОЗИК БАРМОҚЛАРДАН СЕҲРЛИ ТАРАННУМ

– Мусиқа менга илҳом бағишлайди, – дейди В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи “Фортепиано” бўлимининг 9-синфида таҳсил олаётган ўқувчилардан бири Азиза Ботирова.

– Мен ўзбек бастакорларидан Мухтор Ашрафий, Рустам Абдуллаев, Элёр Назаровнинг “Тановор”, Баҳодир Солиҳовларнинг ҳамда чет эл бастакорларидан И.Бах, Л.Бетховен, Г.Гендель, С.Раҳманинов, К.Дебюссиларнинг мусиқий асарларини жон дилимдан севиб ижро этаман. Бизга сабоқ бераётган барча устозларимизнинг меҳр ва талабчанлик билан бизга сабоқ бераётганлиги боис тенгдошларим қатори мен ҳам қатор халқаро нуфузли кўрик-танловларда муваффақиятли эришиб иштирок этиб келмоқдаман.

У олти ёшидан бери ушбу мусиқа мактабида таҳсил олмоқда. Ёш мусиқачи устози Марат Гумаровдан мусиқа тинглаш, фортепиано чалиш бўйича таҳсил олмоқда. Устозларининг у ҳақидаги фикрлари ижобий. Шунинг учун ҳам Азиза ўзининг камчиликларини тезда англаб, тўғирлаб олади. Қатор йиллардан бери турли тадбирлар, кўрик-танловларда иштирок этиб ўз иқтидорини намоён этиб келмоқда.

Азиза 2008 йили Москвада “Янги номлар”деб аталган “Маҳорат дарси”да иштирок этган бўлса, 2011 йилда Италиянинг Барлетто шаҳрида ўтказилган халқаро кўрик-танловида 2-ўрин соҳибаси бўлди. Шу йили Россиянинг Самара шаҳрида ўтказилган Юрий Башметовнинг “Маҳорат дарси”да иштирок этиш насиб этди. Мусиқа оламининг сир-синоатлари билан яқиндан танишди. Янги дўстлар орттирди. Айниқса, у италиялик машҳур профессор Мариза Танзини билан танишгани ҳақида тўлқинланиб гапирди. М.Танзини Тошкентга келганида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Хива ва Бухорога ҳам саёҳат қилди. Саёҳат чоғида унга А.Ботирова ҳамроҳлик қилди. Жойларда ёш мусиқачилар учун “Маҳорат дарс”ларини ўтказиб келишди. Бу саёҳат унинг ёдида ёрқин хотиралар қолдирди.

Кейинчалик 2012 йилда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Н.Рубинштейн ижодига бағишланган халқаро танловидаги иштироки Азизага омад келтирди. Ёш мусиқа шайдоси бу танловда 1-ўринга муносиб деб топилди. 2013 йилда Италиянинг Перужа шаҳрида бўлиб ўтган “Ассиоми” деб номланган халқаро танловда эса олий соврин – Гран при соҳибаси бўлди.

2014 йил ҳам Азиза учун омадли келди. У яна Италиянинг Филодельфия шаҳрида ўтказилган “Citta di Filadelfia” халқаро танловида ҳам ғолибликни қўлга киритди. Бу ютуқларнинг барчасида албатта унинг ота-онаси ҳамда устозларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Келажакда мусиқа оламида ўзига хос ўрнига эга бўлиш учун интилаётган Азиза Ботировага бу йўлда доимо изланиши учун омад тилаб қоламиз.

Яна ўқинг:  QAHRI QATTIQ AJUZ MOMO

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: