Мамлакатимизда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2014 йилнинг 4 декабрида кучга кирди.
Ушбу қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Унинг биринчи бобида “Умумий қоидалар” акс этган.
Иккинчи бобида эса жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланган.
Учинчи бобда мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби ўз ифодасини топган.
Тўртинчи боби мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда давлат органларининг мажбуриятларига бағишланган.
Бешинчи боб якунловчи қоидалардан иборат.
Янги қонуннинг аввалги қонундан фарқлари нимада деган савол кўпчиликни қизиқтириши мумкин.
Биринчидан, юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари илгари қонун йўли билан тартибга солинмаган эди, энди бу қонун билан мустаҳкамланди.
Иккинчидан, қонунда замон талабларидан келиб чиқиб, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкин.
Учинчидан, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалида қабул вақти ва жойи кўрсатилиши ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлиши шартлиги белгиланди. Бундай жадвал маъмурий бинонинг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларига жойлаштирилади. Қабул қилиш тартиби давлат органларининг расмий веб-сайтларида ҳам эълон қилинади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиАқлий ва жисмоний ривожланиш
бу учун энг мақбул таомнома қандай бўлади? Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчисидир. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига ало
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
Тиббий сабоқларИш жараёнида ўрта жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар
Турган жойида, оёқлар бирга; қўлларни тепага кўтариб, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади; қўлларни пастга тушириб, олдинги ҳолатга қайтиб нафас чиқарилади; Оёқлар елка кенглид
Тиббий сабоқларИш жараёнида кўп жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар
Турган жойида, қўллар белда, тирсаклар орқага, гавдани кўтарган ҳолда, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади, тирсаклар олдинга, оёқлар тўлиқ ерга қўйилади нафас чиқарилади (4 м
