ҲАМЖИҲАТЛИК ВА АҲИЛЛИК РАМЗИ

Мактаб ҳовлисида бошланган ҳашар чор-атрофга ўзгача чирой бахш этади. Дарахтларнинг бир текисда оқланиши баҳор тароватига янада кўрк қўшади. Ҳар бир синф болалари ўзларига бўлиб берилган ҳудудга гуллар ва ниҳолларни бир текисда экиш билан банд. Пешонадаги реза-реза терни артиб белкуракка куч бераётган ўғил болалар ва ҳар бир гул новдасини тўғрилаб, янгисини экаётган қизлар ўзаро ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишмоқда.

Айни вақтда минг тупдан зиёд қарағай, арча каби манзарали 150 тупга яқин мевали дарахтларга эга мактаб боғида ташкил этилган иссиқхонадаги лимонлар ҳам ҳосилга кириш арафасида. 200 тупга яқин атиргул ўқувчилар томонидан парвариш қилинмоқда. Она табиатни севиш, унга меҳр қўйиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини болажонлар яхши англайди. Биргина бу эмас, мазкур таълим маскани ўқувчилари ўз ҳудудларидаги “Галатут” маҳалласи ободончилиги ишларида ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Дарҳақиқат, Самарқанд вилоятидаги 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг ҳамжиҳатликда ўтаётган дарс сабоқлари натижасида турли кўрик-танловлар, билимлар беллашувларида ўқувчилар фаол иштирок этиб келмоқда. Шоира Қурбонова, Севара Ҳамроева, Шоира Турсунова, Гулноз Йўлдошева, Меҳринисо Турдиева сингари устозларнинг янги педагогик технологиялар асосида ўтаётган сабоқлари сабаб ўқувчилар нафақат туманда балки вилоятда ҳам етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни вақтда 900 нафарга яқин ўқитувчилар таълим-тарбия олаётган билим масканида барча шароитлар яратилган.

Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун таълим маскани қошида турли фан ва спорт тўгараклари мунтазам равишда ишлаб турибди. Иқтидорли ўқувчилар “Сиз тарихни биласизми?”, “Президент асарларини ўрганамиз” каби кўрик-танловларнинг республика босқичида фаол иштирок этишган. Спортнинг футбол, баскетбол, енгил атлетика турларида вилоят миқёсида бир неча бор ғолибликни эгаллаган ўқувчилар яна янги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Мактаб боғидаги ҳашар якунига етай деб қолган. Гулларга берилган шакллар, тортилган жўякларга бир қатор қилиб экилган янги атиргул новдалари кўзни қувонтиради. Мактаб ҳовлисидаги катта боғда гуркираб ўсаётган юзлаб атиргул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтларни кўриб Моҳира Норқулованинг дилига ажиб бир шодлик инади. Қувонмай бўладими, ахир ҳар йили мазкур таълим масканидан кўплаб қалдирғочлар мустақил ҳаёт сари йўл олишади. Мактаб бағридаги ҳар бир шогирдини яшнаб турган атиргулларга қиёслаётган устоз яна қайси бир янгиликни дарс сабоқларига киритиш илинжида хаёлга чўмади.

Яна ўқинг:  Бобом босган излар

Ахир марҳум устози Раъно опа Эсонованинг” Ҳар қандай иш фақат ҳалол меҳнат ва чексиз ғайрат туфайли амалга ошади. Жамоани ортингдан эргашишини истасанг ўзинг биринчи бўлиб барча оғирликларга елка тутишинг, янгиликларни ҳаммадан илгари англаб олишинг даркор”, – деган сўзлари ҳамон қулоғи остида жаранглаб туради.

Гулжаҳон МАРДОНОВА,

Самарқанд вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: