Биринчи март

Қаранг, аёзнинг қовоғи очилган ҳамон,

Бинафшаю бойчечаклар чопди қир томон,

Яхшилик бир томон, ёшлик бир томон,

Ахир бугун баҳорнинг туғилган куни!

Азим тоғлар елкасига қур ташлар булут,

Элим, ризқу насибани шу фаслдан кут,

Эй муҳаббат, рашкни қўйгин, аразни унут,

Ахир бугун баҳорнинг туғилган куни!

О, яшиллик, келгин, келдингми наҳот,

Энди ўзинг ғафлат дилим уйқудан уйғот,

Яшна юрак, ғамларингни музликларга от,

Ахир бугун баҳорнинг туғилган куни!

Элга ризқ улашар, тоғларга чирой,

Бу кун кашта тикиб ухламайди ой,

Нозли-нозли уйғонмоқда қирда кўкламой,

Биринчи март – баҳорнинг туғилган куни!

Фарҳод ЭШМЎМИНОВ

Яна ўқинг:  29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: