ЯНГИ ТУРДАГИ ТИШ ПЛОМБАСИ
Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги стоматологик пломбалаш материали яратилди. Таркибнинг ўзига хослиги шундаки, у тиш емирилишининг олдини олади.
Ёш стоматолог Азиза Рўзибоева томонидан ишлаб чиқилган ушбу тиш пломбаси таркибида минераллар, смола ва сульфатлар мавжуд. Улар керакли нисбатда қўлланганда нафақат тишдаги ковакни тўлдириши, балки тишдаги кальций емирилишининг олдини олиши мумкин. Бундан ташқари, бу таркибдан ясалган пломбалар одатдагидан кўра кўпроқ сақланади. Кашфиётчининг фикрича, материал дори воситаси сифатида ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.