ТИЛ БИЛГАН ЭЛ БИЛАДИ

Мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан сўнг муҳтарам Юртбошимиз томонидан асосий эътибор ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан бақувват, маънавий етук қилиб тарбиялаш ишларига қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон жамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди.

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрь куни қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг жорий этилиши бу борада олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.

Шу қарор ижросини таъминлаш борасида жойларда турли хил тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан Сирдарё вилоятида ҳам яқинда “Хорижий тилни энг яхши ўзлаштирган ўқувчи” кўрик-танлови ғолибларини вилоят ҳокими грантлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бундан ташқари Сирдарё вилоятининг 78 нафар иқтидорли, хорижий тилларни энг яхши ўзлаштирган ўқувчиларига энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдоридаги грантлар топширилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш билан бирга уларни моддий томонлама рағбатлантириб боришдан ҳам иборатдир.

Гулсара ЭРНАФАСОВА,

1-Республика Тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ИНГИЧКА ТОЛАЛИ СОЧЛАР ПАРВАРИШИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: