ЎЗИМИЗНИНГ ИХТИРО

Республика нейрохирургия илмий маркази ходими С.Перфильев умуртқа поғонаси шикастларини даволаш учун қурилма ихтиро қилди.

Қурилмадан травматология ва нейрожарроҳликда, умуртқа поғонаси шикастлари ва касалликларини даволаш учун фойдаланиш мумкин. Унинг вазифаси суяк тузулиши заиф бўлган умуртқа поғонаси шикастларини даволаш ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда, барча таянч-ҳаракат тизими шикастларининг 17 фоизи умуртқа поғонаси шикастлари ташкил этади. Умуртқа поғонаси шикастларини асоратли ва асоратсиз турларга бўлиш мумкин. Асоратсиз жароҳатланганда орқа мия ва унинг илдизи лат емайди, шикастнинг фалаж, сезги аъзоларининг бузилиши ҳамда қўл ва оёқдаги оғриқлар билан кузатилиши умуртқа поғонасининг асоратли лат ейиши ҳисобланади.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  Чивиндан ҳимояловчи билагузук

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: