Дунё ва саломатлик (2014/3)

Шакарни кам истеъмол қилиш кариесни икки баробар енгади

Буюк Британиянинг Ньюкасл университети олимлари шакар истеъмолини камайтириш тиш касалликларини айниқса, кариесни енгишда жуда катта самара беришини таъкидлашмоқда.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кариесга олиб келадиган 55 сабабдан деярли барчаси (8 ҳолатдан ташқари) шакарнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли билан боғлиқ.

Ўз навбатида тадқиқотчилар аёллар учун кунлик шакар истеъмолини 7 чой қошиқдан кўп бўлмаган, эркаклар учун 8 чой қошиқдан кўп бўлмаган миқдорда белгилашган.

Оғриқ қолдирувчи дори воситалари аёлларнинг эшитиш аъзоларига салбий таъсир кўрсатади

Бу ҳақида АҚШда чоп этиладиган эпидемиология журналида хабар берилди. Айниқса, ибупрофен ва ацетаминофен тинчлантирувчи дори воситалари энг хавфли дорилар рўйхатига киритилди.

14 йил давомида олиб борилган тадқиқотларда 62 минг 261 нафар аёл иштирок этган.

Таъкидлаш жоизки, мақолада аспирин дори воситаси ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Сақич чайнаш бош оғриғига сабаб бўлади

Тель-Авив университети қошидаги тиббиёт маркази доктори Натан Ватемберг олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра сақич чайнаш болалар ва ўсмирларда бош оғриғига сабаб бўлади деган фикрни илгари сурмоқда.

Текширувларда 6 ёшдан 19 ёшгача бўлган 30 нафар бош оғриғидан шикоят қилган беморлар иштирок этди. Уларга сақич чайнаш таъқиқланди ва натижада бир ойдан сўнг 30 иштирокчидан 19 нафарида бош оғриғи умуман йўқолиб кетди. Қолганларида ҳам оғриқлар сезиларли тарзда камайгани таъкидланди.

Муолажалардан сўнг яна сақич чайнашни бошлаганларнинг барчасида бош оғриғи қайталангани ҳақида маълум қилинган. Шунга асосланган доктор Ватемберг шифокорларга бош оғриғи билан шикоят қилиб келган ўсмирларга сақич истеъмолини таъқиқлаш, албатта, фойда бериши тўғрисида маслаҳат бермоқда.

Натан Ватембергнинг фикрича сақични кўп вақт давомида чайнаш орқали ияк ости мушакларига оғирлик тушади ва бу ўз навбатида бош оғриғига сабаб бўлади.

Баҳринисо НОРОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Табиий иммунитет манбаи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: