Инсон ақлини пасайтирадиган вирус аниқланди

Америкалик олимлар соғлом одамларнинг когнитив (ақл-идрок) кўникмаларига таъсир қилувчи вирусни топди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг “The Independent” газетаси хабар бермоқда.

 Небраска университети қошидаги Жон Хопкинс тиббий мактаби мутахассислари олиб борган тадқиқотга кўра, мазкур вирус аввал соғлом одам организмида учрамаган. Вирус кутилмаганда одам томоғидаги микробларни ўрганиш вақтида топилган. Тадқиқот давомида олимлар томоқ ичидаги вирус ДНК тўқимаси яшил ўсимликларни пайдо қилувчи вирус ДНК тўқималари билан бир хил эканлигини аниқлади.

 Тадқиқотда иштирок этган 90 кишидан 40 нафари мазкур вирус тарқатувчиси бўлиб чиқди. Танасида вирус борлиги аниқланган шахслар тестларда тезлик, визуал қабул қилишдаги аниқлик ҳамда эътибор бериш даражаси билан боғлиқ қониқарсиз натижа кўрсатди.

 Тадқиқотга раҳбарлик қилган вирусолог Роберт Ёлкеннинг сўзларига кўра, одамлар ўртасидаги руҳий фарқлар кўп ҳолатларда уларнинг гени билан боғлиқ бўлади. Бироқ баъзан одам танасидаги микроорганизмлар ҳам руҳий фарқларни келтириб чиқаради. Бу эса “танамиздаги озор бермайдигандай туйиладиган микроорганизмлар бизнинг хулқ-атворимиз ва ақл-идрокимизга ҳам таъсир қилиши мумкинлигини” англатади.

  

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: