Ҳажр ўлтурди мени…

Ҳажр ўлтурди мени, англасам эрди мунча,

Дўстлар, ёрдин айрилмас эдим ўлгунча.

Зоҳидо, дўзах ўтидин мени не қўрқутасен,

Ҳажр ўти қошида кўрмасмен ани учқунча.

Ул қуёш меҳрини бир зарра менга кўргузмас,

Кавкаби ашк тўкуб бўлсам агар гардунча.

Ҳуснда ортуқ агар бўлса юзи Лайлодин,

Мен тақи бормен анинг ишқида юз Мажнунча.

Риндлар олдида ҳайвон суйини кўп ўчасен,

Эй Хизр, борму экин ул су майи гулгунча.

Бобуро, шеъринга гар солса қулоқ ул шоҳинг,

Бўлғусидур сўзингга қадр дуру макнунча.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Яна ўқинг:  ЛАВАШЛИ ЛАЗАНЯ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: