ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар, Бастакорлар уюшмалари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қиладиган болалар қўшиқлари, шеърлари ва куйларини яратиш бўйича республика ижодий танловини эълон қилади.

Танловга ёшидан қатъи назар, юртимизда фаолият юритадиган бастакорлар, шоирлар, болалар ижодий жамоалари, мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодкорлар таклиф этилади.

Танлов икки босқичда ўтказилади.

Ҳудудий босқич Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлимлари ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси томонидан ташкил этилиб, танловга ижодий ишлар 2015 йил 20 январдан 25 мартгача қабул қилинади. Номзодларни саралаш 2015 йил 25 мартдан 5 апрелгача амалга оширилади.

Танловнинг республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш, ижодий ишларни қабул қилиш 10 апрелдан 20 апрелгача, номзодларни саралаш 20 апрелдан 25 апрелгача ташкил этилади.

Танлов қуйидаги беш йўналиш бўйича ўтказилади:

– қўшиқ учун яратилган энг яхши шеър;

– қўшиқ учун яратилган энг яхши мусиқа;

– энг яхши қўшиқ ижрочилиги;

– энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси;

– энг яхши ҳисоб шеъри ва машқ қўшиғи.

Танлов ғолиблари 1 июнь – халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эълон қилинади ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Батафсил маълумот учун телефонлар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 239-17-37,

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги – 239-43-62,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси –

227-08-31,

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси –

233-08-67,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши –

256-87-57, 256-61-86.

Яна ўқинг:  ВИТАМИНЛАРНИНГ ХУСУСИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: