СИЗ ТАРИХНИ БИЛАСИЗМИ?..

Мактабда фан ойлиги

Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 289-умумтаълим мактабида ҳам “Январь – тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги” юқори савияда ўтказилди.

Тарих ва ҳуқуқ фанлари метод бирлашмаси томонидан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида фан ойлигига бағишлаб очиқ дарслар, кўрик-танлов ҳамда турли тадбирлар уюштирилди. Жумладан, 6-9 синфлар ўртасида “Сиз тарихни биласизми” беллашуви доирасида фан ойлигига бағишлаб деворий газеталар, буклетлар тайёрланди.

9-”Б” синф ўқувчиларининг тайёрлаган деворий газетаси, 6-”Д” синфда ўтказилган очиқ дарс энг намунали деб топилиб, ғолиб синфлар, ўқувчилар муносиб тақдирландилар.

Ўқувчиларнинг саводхонлигини ошириш ҳамда Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш мақсадида ташкил этилган бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳуқуқий саводхон инсон жамиятда тўғри йўлдан оғишмайди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Фармацевтика саноати: аҳоли учун қандай қулайлик яратилмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: