МАРКАЗНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази янги бинода фаолият бошлади.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни ҳар томонлама комил инсонлар этиб тарбиялаш, ёшлар, хусусан, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга қизиқишини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Марказнинг янги биносини қуриш ишларига 704 миллион сўм сарфланди. Кунига икки юздан зиёд ўғил-қиз тажрибали мутахассислар раҳбарлигида ўлкашунослик, бадиий ижодиёт, экология йўналишларида қобилиятини ривожлантириши учун зарур шароит яратилди. Масалан, марказнинг тикувчилик тўгараги ўнта замонавий тикув машинаси билан жиҳозланди. Компьютер синфи ташкил этилди.

– Марказда дизайн ва компьютер графикаси тўгараги очилгани биз ёшлар учун, айниқса, қулай бўлди, – дейди Қоровулбозордаги 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси Улуғбек Норов. – Бу ердаги машғулотлар мактабда компьютер соҳаси бўйича олган билим ва кўникмаларимизни янада бойитишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралда қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят маркази, туман ва шаҳарлардаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказларининг бинолари тўлиқ таъмирланди. Айни пайтда тўрт юз саксонга яқин тўгарак фаолияти йўлга қўйилган шундай масканларда 12 мингдан зиёд ёшлар ўз билим ва маҳоратини оширмоқда.

Э.ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Шифокор қабулига навбатда турмайсиз, энди электрон мурожаат қилиш тизими яратилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: