MA’LUMOT

Мамлакатимизда бошланғич синфларда чет тилларини ўқитиш учун 17 минг 222 та чет тили хоналари тайёрланди ва уларнинг барчаси DVD-магнитола, ўқув-кўргазмали қуроллар, луғат ва адабиётлар билан таъминланди. Шунингдек, чет тилларидан 3-синфлар учун яратилган дарслик мажмуалари тажриба-синовдан ўтказилмоқда. Ушбу дарслик-мажмуалари 2015-2016 ўқув йили олдидан 540 минг нусхада чоп этилиб, ўқувчиларга бепул етказиб берилади. Амалдаги 5-9-синфлар дарсликлари янги Давлат таълим стандартлари асосида қайта ишланиб, чоп этилади ва жойларга бепул етказилади.

Ўтган йилларда 6 минг 650 та бошланғич синфларга компьютер, проектор ва 5-9-синфлар учун 1 минг 500 та жиҳозлар етказилган бўлса, бу йил 8 минг 124 та чет тили хоналарига техник воситалар ва жиҳозлар етказиб берилади.

Яна ўқинг:  Туз бўрони келтирган талофатларни кўчма лаборатория назоратга олади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: