“ЁЗДА ЁПИНЧИҒИНГНИ ҚЎЙМА, ҚИШДА…”

Совуқ уриши инсон саломатлигини заифлаштиради

Халқимизда “қишнинг бир кунидан ҳам қўрқ” деган мақол бежиз айтилмаган. Қишнинг совуқ кунларида терининг сезувчанлиги ҳам ошиб, тери қуруқлашиб қолади. Шифокорларнинг айтишича, оёқдан совуқ ўтиши жиддий касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўларкан.

Кунлар совуди дегунча яна бир қанча касалликлар ҳам авж ола бошлайди. Баданнинг совуқ олиши организм тўқималарининг совуқдан шикастланишига олиб келади. Совқотиш нафақат ташқи ҳароратнинг нолдан паст бўлганида балки 4-80 С даража иссиқда ҳам, баъзан эса бундан-да юқори ҳароратда ҳам баданни совуқ олиши мумкин. Бунга сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири нам кийим, совуқ ҳаво, шамол, ҳўл пойабзал ва қўлқоп, бош кийимларнинг намлигидир. Кўпроқ қўл ва оёқ бармоқлари, юз, қулоқ супраларини совуқ олади.

Совуқ кунларда иссиқ кийим кийиш зарур ва зах ҳамда совуқлик кўп бўлган жойларда кўп турмаслик керак. Очлик ҳам совқотишга сабаб бўлади. Кўчага чиқишдан аввал қоринни тўқ тутиш совқотишни бироз бўлсада енгил ўтишини таъминлайди.

Совуқ олганда беморни дарҳол иссиқ, хона ҳарорати 20-220 С даража бўлган хонага олиб кириб, унга иссиқ чой ёки кофе ичириш, танасининг шикастланган жойини ишқалаганда инфекция кирмаслиги учун совунли иссиқ сув, спирт ёки атир билан ювиш, сўнгра қуритиб, тери қизаргунча аста-секин ишқалаш (қўлни аввал яхшилаб ювиб, атир ёки спиртга ҳўллаб олинади) керак. Совуқ олган аъзони совуқ жойда, шунингдек, қор билан ишқалаш ярамайди. Баданни совуқ олганидан бирмунча вақт кейин унда қаварчиқлар пайдо бўлса, иситувчи қуруқ боғлам қўйиб, зудлик билан врачга мурожаат қилиш зарур. Агарда қўллар совуқдан музлаб қолган бўлса, бармоқлардаги сезги рефлекси тиклангунча спирт ёки иссиқ, қўл куймайдиган сувда қўлларни ювиш лозим. Шунингдек, юнгли қўлқоп тақиб қўйилади. Музлаган оёқларга ҳам шу каби биринчи ёрдам кўрсатилади. Оёқларга иссиқ, қуруқ бўлган юнгли пайпоқ кийгизилади.

Оёқ ёки қўлнинг анчагина қисмини совуқ олса, шунингдек, киши умуман қаттиқ совқотиб қолган бўлса, яхшиси ванна қилиш (сувнинг ҳарорати 37 С дан юқори бўлмасин) ва тоза сувда ювиб тозалангач, баданни ишқалаш ва уқалаш (иккала ҳолда ҳам соғ оёқ ёки қўлни қўшиб ишқалаш ва уқалаш зарур) керак. Сув ҳароратининг ҳаддан ташқари баланд бўлиши танада қон айланишини бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Яна ўқинг:  Умрлар бўладики, мангуликка тирикдир

Ванна ўрнига баданни спирт ёки атир билан артиш, бутун баданни уқалаш, совуқ урган беморга иссиқ аччиқ чой, кофе ичириш мумкин. Агар совуқ олган киши нафас олмаётган бўлса, унга сунъий нафас олдириш зарур. Баданнинг анчагина жойларини совуқ олса ёки совуқ олишининг учинчи, тўртинчи даражасида, шунингдек, киши умуман қаттиқ совқотиб қолганида биринчи ёрдам кўрсатиш ва шикастланган кишини иложи борича тезроқ даволаш муассасасига олиб бориш керак.

Баданни совуқ олганда ёки киши умуман қаттиқ совқотиб қолганида организм узоқ вақтгача совуққа жудаям сезгир бўлиб қолади, шунинг учун организмни чиниқтириш, бадан совуқ олишининг олдини олишда самарали воситадир. Тери, хусусан оёқларга ёғлар суртиш эса совуқ олишининг олдини олмай, аксинча унга сабаб бўлиши мумкин.

Қишнинг совуқ кунларида кўчага чиқишдан аввал қўлларга юпқа қилиб вазелин, болалар креми ёки ўсимлик ёғи (кунгабоқар, бодом, зайтун ва бошқалар) суртиб қўйиш лозим. Агар ўз вақтида ёрдам берилмаса совқотишнинг оғир даражаларида ҳаттоки бемор ҳалок бўлиши мумкин. Шу сабабли, азизлар, ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг.

Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: