Банан ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчилик иссиқ иқлимли мамлакатларда ўсувчи бу мевани севиб истеъмол қилади. Аммо, айрим кишилар унинг хом ошқовоқни эслатувчи таъмини унчалик ёқтиришмайди.

Бу маҳсулот таркибида дағал толали клетчатка кўп бўлади. Шу сабабли қабзият (ич қотиши)дан азият чекувчилар учун кони фойда. Чунки, банан бироз меъдада қийин ҳазм бўлсада, лекин ичаклар перистальтикаси, яъни уларнинг ҳаракати учун катта ижобий таъсирга эгалиги билан диетологлар томонидан қадрланади. Шунингдек, унинг таркибида юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи калий ва магний каби минерал моддалар мавжуд. Ўзида табиий сахароза, глюкоза ва фруктоза тутувчи бу тропик мева мия фаолиятини ҳам анча яхшилайди ва организмнинг умумий қувватини тиклайди. Бананда яна В6 витамини ҳам мавжуд бўлиб, у айниқса, хотин-қизлар организмига ижобий таъсир этади. Агарда ҳайз оғриқли кечса, банан истеъмол қилинг. Шунда пиридоксин (В6 витамини) дармондориси сабабли ортиқча вазндан ҳам аста-секин қутиласиз. Яна кўзингиз остида қорамтир халқа ёки пастки қовоқларингиз халта каби осилиб қолганини, шунингдек, терингиз қуруқроқ бўлиб, унда шишлар пайдо бўлганини сезсангиз, албатта бу мевадан енг.

Ҳар куни нонушта ва тушликдан сўнг бир дона банан тановул этсангиз бир ой ўтгач юзингиздаги билинар-билинмас ажинларнинг ҳам текислана бошлагани кўзга ташланади. Юзингиз яшнаб кетади. Ўзингизни яшаргандек ҳис этасиз. Вужудингизни чарчоқ тарк этиб, қон таркибида гемоглобин миқдорининг кўтарилганини қон таҳлили топшириб билишингиз мумкин. Шунингдек, агар сизни “жиғилдон қайнаши”(меъда ширасида кислота миқдори ошиб кетса)безовта қилса, бу мевани егач ушбу дард ҳам аста-секин бартараф бўлади.

Бироқ, шуни унутмангки, узоқ ўлкаларда яшил ҳолича узилган мева бизнинг юртимизга келгунча махсус кимёвий ишловдан ўтади. Кўча-кўй ёки бозорларда бўлсангиз бананнинг пўстини артгач албатта, қўлингизни намлантирилган салфетка билан камида икки марта артиб ташланг. Агар иложи бўлса қўлингизни совунлаб ювинг. Бу, аввало, ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг хавфсизлиги учун муҳим.

Меъда-ичак тизимида яллиғланиш ёки яраси мавжуд беморларга банан тавсия этилмайди. Чунки, уни кўпроқ чайнаш зарур, сабаби бу мева бироз қийин ҳазм бўлади.

 

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Нафас олишга қийналяпсизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: