РАҒБАТ – МАСЪУЛИЯТ ДЕМАКДИР

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама тайёргарликка эга ва армияда чиниқиш мактабини ўтаган, ҳар қандай фурсатда Ватан ҳимояси учун тайёр бўлган бутун бир авлод вояга етди ва мустаҳкам оёққа турди, деб ғурур ва ифтихор билан таъкидлашимиз мумкин.

Ислом КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти,

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони

Насим Ҳайдаров болалигидан интилувчанлиги, ҳар бир ишга иштиёқ ва қизиқиши баландлиги боис ота-онаси уни ўзи хоҳлаган касбини танлашига қаршилик билдирмади.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга кирган Насим мазкур даргоҳни аъло баҳоларга тамомлаб, Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмда хизматни бошлади. Сафдошларига ҳар жиҳатдан ўрнак бўлиб келаётган бу йигит айни пайтда Навоийдаги ҳарбий қисмлардан бирида хизматни муваффақиятли давом эттирмоқда.

– Ҳарбий қисмимизда аскару офицерлар учун барча зарур шароитлар яратилган, – дейди майор Н. Ҳайдаров. – Касб танлашда адашмаган эканман. Ҳаётда ўз ўрнимни топиб, оилам билан бахтли яшамоқдаман.

Қатъиятли, ҳар бир сўзида шижоат сезилиб турадиган Насим Ҳайдаров турмуш ўртоғи Нилуфар билан уч фарзандни вояга етказмоқда. Яқинда бу оила давлатимиз томонидан уч хонали уй билан таъминланди.

– Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига яратилаётган имконият ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан ғоят миннатдормиз, – дейди уй бекаси Нилуфар Ҳайдарова. – Янги уйда барча шарт-шароит муҳайё, фарзандларимиз учун ҳам қулайликлар яратилган.

Н.РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Орзу-ҳавас кўйида ёхуд никоҳдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: