ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Бухорода вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида фахрийлар ва ёшларнинг учрашуви

ўтказилди.

Нуронийлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, турли соҳаларда катта ютуқларга эришаётган ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кексаларга ва навқирон авлодга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётгани, уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва билими қўл келаётир.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2015 йил мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилингани ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди, – дейди 79 ёшли Ориф Хўжаев. – Биз, кексалик гаштини сураётган қариялар навқирон авлод шижоати, билими, уларнинг порлоқ келажаги учун яратилаётган шароит ва имкониятларга ҳавас қилган ҳолда, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳат беришдан чарчамаймиз.

Тадбир доирасида бир гуруҳ кексалар ҳамда таълим, бадиий ижод, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришган ёшлар рағбатлантирилди.

Ватан, эзгулик ва бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Э.ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Шавкат Мирзиёев: юртимизда янги Абдулла Ориповлар, Эркин Воҳидовлар етишиб чиқади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: