ЎЗИМИЗНИНГ ЧЕМПИОНЛАР

Бразилияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ака-ука Синдоровлар тажриба ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра исботлади.

Мазкур мусобақанинг тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Жавоҳир Синдоров бразилиялик Дави Силва Феррейра, Педро Карвалио, англиялик Друва Бхагват, Адития Палери, Роберт Акея Прайс, туркиялик Ишик Жан, колумбиялик Даниэл Фернандо Варгас, перулик Диего Флоресни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Исломбек Синдоров эса етти ёшгача бўлган болалар ўртасида бронза медални қўлга киритди. У бразилиялик Пиетро Мендес, англиялик Савин Диас, қозоғистонлик Алим Тугузбой, перулик Малпартида Бустаманте, мўғулистонлик Батделгер Одгерел, Шри-Ланка вакили Сашмита Котувелла ва россиялик Николай Соловьевни мағлубиятга учратди. Ҳиндистонлик Шах Дев билан дуранг ўйнади.

Яна ўқинг:  Салом, тансиқ баҳор!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: