Сел хавфи мавжуд

2018 йилнинг 14-15 июн кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берди.

Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 15 ИЮН куни шамол тезлиги 20 м/с (72 км/соат) гача кучайиши, жойларда 15-20 м/с (54-72 км/соат) гача кучайиши кутилади.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.

Яна ўқинг:  Хусусий тиббиёт ривожига нима тўсиқ бўлмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: