Паҳлава

Қиш фаслида эрталабки нонуштага қайноқ чой билан мазали ширинлик ейишга нима етсин. Тановул қилган таомингиз қоринни тўқ тутиб, кайфиятингизни кўтарса, куни бўйи қувноқлик сизни тарк этмайди. Биз тавсия қилмоқчи бўлган ширинлик тўйимлилиги ва хуш таъми билан сизга ёқиши шубҳасиз.

Керакли масаллиқлар: 500 грамм ун, 150 грамм сут, 150 грамм сметана ёки майонез, 5 грамм хамиртуруш, 3 ош қошиқ шакар, бир чимдим туз, 2 дона тухум (1 донасининг сариғи олиб қўйилади), 100 грамм эритилган маргарин.

Масаллиқ учун: 180-200 грамм ёнғоқ, 1 стакан шакар кукуни, юза қисми ва хамир орасига суртиш учун 100 грамм асал, 50 грамм қайноқ сув, 50 грамм эритилган маргарин.

Тайёрланиши: Илиқ сутга шакар, туз ва хамиртуруш солиб, 15 дақиқа илиқ жойга қўйилади. Тайёр бўлган аралашмага тухум, маргарин, сметана, ун солиб юмшоқ хамир қорилади. Сўнг, хона ҳароратида 1,5 соат тиндирилади.

Ширинлик орасига(начинка) учун, ёнғоқ қуруқ товада яхшилаб қовуриб олинади. Совугач, гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва шакар кукуни қўшиб аралаштирилади. Тиндирилган хамир 10 бўлакка бўлинади. Битта зувала катта ва юпқа қилиб ёйилади. Ёғланган листга жойлаб устидан эритилган маргарин юпқа қилиб суртиб ёнғоқ сепилади. Устига яна битта ёйилган хамир жойланади. Шу тариқа охиригача тахлаб чиқилади. Охирги хамир билан пахлаванинг ёнлари ҳам ёпиб чиқилиб, тухум сариғи суртилади ва 180-200 даражада ярим соат пишириб олинади.

Сув билан асал яхшилаб аралаштирилади ва пахлава устига ярми қуйилади. Яна усти қизаргунича пишириб олинади ҳамда совутишга қўйилади.

Тановул қилишдан олдин қолган асалли сироп ҳам ширинлик устига сурилади. Кейин уни ромб ёки тўртбурчак шаклида кесиб, ликопчаларда дастурхонга тортишингиз мумкин.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  Творогли коптокчалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: